«Анорбанк» ходими мижознинг картасидан 8 млн сўм ечиб олди

«Анорбанк» АЖ тижорат рақамли банки ходими мижознинг пулларини ўзлаштиргани аниқланди, деб хабар берди Ичк ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази.

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 16 август куни ички ишлар органларига 26 ёшли Ж.М. мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра «Анорбанк» томонидан берилган банк картасидан 8 миллион сўмдан ортиқ пуллари ўғирлганини билдирган. Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида ушбу жиноятни «Анорбанк» алоқа марказининг 21 ёшли оператори К.Д. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Оператор К.Д. қўнғироқ қилган мижозларнинг мурожаатини таҳлил қилиб боргани, сўнгра Telegram’да гўёки техник ёрдам кўрсатувчи шахс сифатида профиль очиб, банкда муаммо келиб чиққанини важ қилиб, мижознинг шахсига доир маълумотларидан фойдаланган ҳолда банк картаси махфий кодини олган ва маблағларни талон-торож қилган.

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати

Бундан аввал Самарқандда фуқароларнинг пластик карталаридан пулларини ечиб олган йигитга чора кўрилгани, Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқлангани, Самарқандда собиқ банк ходими фуқароларнинг пулини ўзлаштиргани тўғрисида хабар берилганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди