Арманистонда граната ва тўппонча кўтарган эркак шаҳар мерияси биносига кирди — видео

Арманистонда 19 август куни номаълум эркак граната ва тўппонча билан қуролланган ҳолда Масис шаҳри мериясига кирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Кадр: «Sputnik Арманистон»

Шаҳар вице-мери Норайр Акопян бу бўйича маълумот берган.

«Шаҳар мерияси биносига маст ҳолдаги фуқаро кириб келган. Шундан сўнг портлаш овози янграган. Яхшиямки, бинода ходимлар йўқ эди, шаҳар ҳокимияти қўриқчиси ҳам жабрланмади», — деган расмий.

Аниқланишича, эркак шаҳар оқсоқоллар кенгашининг собиқ вакили, 36 ёшли Эдуард Маркарян бўлган. Унинг ҳокимлик, унинг ходимларига ҳеч қандай талаблари бўлмаган. Воқеа жойига полиция, ДХХ ва махсус бўлинмалар етиб келган. Ҳокимлик биносига бостириб кирган эркак маст бўлган-бўлмагани ҳақида расмий тасдиқ йўқ. Расмийлар у ўз жонига қасд қилганини айтган.

«Музокаралар чоғида ўқ узилди. полиция бошқармаси ходимлари ичкарига кириб, бошидан ўқ жароҳати олган Эдуард Маргаряннинг жасадини топди. У ўз жонига қасд қилди», дейилади хабарда.


Аввалроқ Арманистонда Пашиняннинг рақиблари ҳукумат биносига бостириб киргани ҳақида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди