Беларусь Украинага қарши урушда қатнашадими?

Беларусь президенти Александр Лукашенко унинг мамлакати Украинага ҳужум уюштирмоқчи эмаслигини айтди. Бу ҳақда «БЕЛТА» хабар берди.

Фото: «БЕЛТА»

Президент 19 август куни Брест вилоятига ташрифи чоғида бу бўйича гапирган.

«Мен бу ерда қандайдир ҳужумни режалаштиряпман, Украина Беларусь ҳудудидан бомбардимон қилинади деб ўйламанг. Мен сизнинг ва менинг болаларимнинг жанг қилишини хоҳламайман. Нима мақсадда? Тинчланишимиз учун», — деган у.

Лукашенко мамлакат ҳозирда Беларусь фуқаролигини олаётган минглаб украиналиклар учун бошпанага айланганини айтган.

«Улар ишлаяпти ва хурсанд. Чунки улар қайғуни бошдан кечирган урушга чидади. Улар бизнинг одамларимиз. Биз уларни хафа қилмаслигимиз керак, Бугун ҳеч бир Украина урушаётгани йўқ. Бугун бутун NATO блоки ва Америка, биринчи навбатда, Россия билан урушмоқда», — дейди президент.

Унинг фикрича, агар АҚШ Польша ёрдамида ҳарбий ҳаракатларни рағбатлантиришда давом этмаганида, Европа бу урушни анча олдин тўхтатган бўларди.

«Шунинг учун, бор нарсангизга асранг ва биров олиб келиб, сизга беришига ишонманг. Бизда пул топиш учун жой бор. Яшаш ва ишлаш учун ҳамма нарса бор. Оддий яшашингиз учун ҳамма нарсани қиламиз. Фақат, илтимос, тўхтаманг, ўзингиз ҳаракат қилинг. Давлат сизни доим қўллаб-қувватлаган ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб келади», — таъкидлаган Лукашенко.

Аввалроқ Лукашенко Украинадаги урушни тугатиш шартини айтганди. Шунингдек, кашенко Беларусь мустақиллиги сақлаб қолинишини таъкидлаганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео