«General Motors» бутун дунё бўйлаб «Chevrolet Spark» ва «Nexia» ишлаб чиқаришни тўхтатади

«Nexia/Aveo» тез орада тарихга кириши 2018 йилда маълум бўлган эди. Ўшанда «Chevrolet» компаниясига эгалик қилувчи «General Motors» енгил автомобиллар ишлаб чиқаришдан воз кечиш ва асосий эътиборни кроссоверлар, йўлтанламаслар ва электромобиллар қаторини кенгайтиришга қаратилишини эълон қилган эди.

Фото: «General Motors»

«Chevry Spark» АҚШ бозорида 2022 йилги модель йили тугагандан сўнг ишлаб чиқариш тўхтатилади. Камлитражни ишлаб чиқариш 31 август куни «GM»нинг Жанубий Кореядаги Чангвон заводида якунланади.

Шу фактларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам «Chevrolet Spark» ва «Nexia» автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш мантиқан тўғри. «GM» томонидан ушбу моделларнинг глобал конвейерлардан олиб ташланиши ушбу автомобиллар учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни, шунингдек, уларни янада техник такомиллаштиришни тўлиқ тўхтатилишини англатади.

«Ҳамёнбоп нархда қулайлик, функционаллик ва услубни излаётган мижозлар ‘Chevrolet’нинг ихчам йўлтанламаслари ичида яхши танлов имкониятига эга бўлишда давом этишади», — деди компания матбуот котиби Кевин Келли.

Бу қадам ажабланарли эмас, чунки «GM» бир неча йиллардан буён машҳур бўлмаган автомобиллардан воз кечмоқда. «Detroyt» автомобиль ишлаб чиқарувчиси аввалроқ «Chevy Cruze», «Sonic» ва «Impala» автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатиб, ўз рўйхатида учта автомобилни қолдирган эди: «Camaro», «Corvette» ва «Malibu».

«Бу ‘GM’нинг, худди маҳаллий рақобатчилари каби, кўпгина автомобилларини ўз қаторидан олиб ташлаш тенденциясига мос келади», — деди Мишел Кребс, «Cox Automotive» компаниясининг ижрочи таҳлилчиси, «Spark» ишлаб чиқаришни тугатиш ҳақидаги баёнотида. «Spark савдолари ҳеч қачон катта бўлмаган ва тушиб кетган».

2021 йилда «GM» атиги 24 459 дона Спарк сотди, бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кам. Тўртинчи чоракда «GM» 1500 дан кам автомобиль сотди. «GM»2012 йилда «Spark»ни АҚШ бозорига чиқарган.

«Chevrolet Nexia» «клонлари» билан ҳам вазият худди шундай — Ҳиндистон каби энг йирик бозорларда сотувлар 2011 йилда 140 тага тушиб кетган.

«Ковиддан аввалги даврда ‘Chevrolet Spark’ автомобили ҳар чоракда 5,000 дан 11,000 гача сотилар эди, бу одатда чоракда ярим миллионга яқин автомобиль сотадиган бренд учун океандаги томчидир», — деди Кребс.

«Kelley Bleu Book» нашрига кўра, «Spark» Американинг энг арзон автомобили бўлган, энди «Mitsubishi Mirage» ўртача 16 600 доллар нархда ушбу номга эга бўлади.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади