ЖССТ яна эмланиш ва тиббий ниқоб тақишга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) куз ва қишда одамларни ковиднинг «омикрон» штамидан ҳимоя қилиш учун эмлаш қамровини оширишга ва тиббий ниқоб тақишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълумот ташкилотнинг Европадаги офиси томонидан эълон қилинган. ЖССТ ҳар бир мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият турличалигини билдириб, вирусга қарши курашиш бўйича ишларни давом эттиришга чақирган.

Таъкидланишича, «омикрон»га қарши курашнинг асосий чора-тадбирлари эмлаш қамровини ошириш, иммунитети заиф 5 ёш ва ундан катталарга, уларнинг атрофидаги одамларга бустер дозаларни жорий этишдан иборат. ЖССТ маълумотига кўра, хавф остида бўлган одамларга эмлашдан 3 ой ўтгач, бустер доза таклиф қилиш керак. Ташкилот ёпиқ жойларда ва жамоат транспортида тиббий ниқоб тақиш кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ олимлар коронавирус дастлаб қаердан тарқалганини аниқлаганди. Шунингдек, Хитой коронавирус тарқалишида шамолни айблаганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади