Миришкор тумани ҳокимининг 50 минг доллар пора олган ўринбосарига ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида Миришкор тумани ҳокими ўринбосари ҳамда Муборак туман ИИБ бошлиғига ҳукм ўқилди, деб хабар беради «NasafNews».

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг февралида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушганди. Кейинроқ ишга алоқадорлиги учун Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Баҳриев ҳам қўлга олинган эди.

4 август куни ўтказилган судда судланувчи У.Яхшиев Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимидан Миришкор тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинлангани айтилган ва у муқаддам ички ишлар органларида ишлаганида Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Бахриев билан жиноий тил бириктиргани маълум бўлган.

Фуқаролар Ж.Эсанов ва О.Абдуллаев чорвачилик кластерини ташкил қилиш учун Миришкор тумани ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратилишида ёрдам беришни сўраб, Миришкор туман ҳокимлигига мурожаат қилган.

Ўринбосар Миришкор туман ҳудудидан 500 гектар ер ажратиб беришга ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига 40 минг доллар миқдорида пул сўраган. Қолган 500 гектар ер майдонини жиноий шериги Х.Бахриев орқали Муборак тумани «Муборак» МФЙ ҳудудида жойлашган жазони ижро этиш колониясига тегишли бўлган ер майдони ҳудудидан олиб беришини ваъда қилиб, бунинг эвазига яна 40 минг доллар, жами 1000 гектар ер майдони олиб бериши эвазига 80 минг доллар миқдорида пул маблағи беришларини талаб қилгани аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, собиқ ҳоким ўринбосари У.Яхшиев Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг «а» банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 3-қисмининг «а» бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган.

Унга нисбатан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида (120 миллион сўм), 108 миллион сўм жарима жазоси ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган

Айбланувчининг шериги, Муборак тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи Х.Бахриевга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 213 баравари (63,9 миллион сўм) миқдорида, 57 миллион 510 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Аввалроқ Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди