Ўзбекистон ўтган 7 ойда 19 млн долларлик олхўри экспорт қилди

Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида хорижга қиймати қарийб 19 миллион долларга тенг бўлган 38,2 минг тонна олхўри экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «EastFruit»

Қайд этилишича, олхўри экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 23,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон энг кўп олхўрини Қозоғистонга экспорт қилган — 22,8 минг тонна. Шунингдек, қуйидаги давлатларга ҳам олхўри экспорти амалга оширилган:

  • Россия – 13,8 минг тонна;
  • Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
  • Беларусь – 98,6 тонна;
  • Мўғулистон – 19,8 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон ўтган 7 ойда қиймати 6,6 миллион долларни ташкил этган олма экспорт қилгани, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 16,4 миллион долларга тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди