Ўзбекистонга 7 ойда қанча сайёҳ келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида 2,4 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 миллион нафарга ёки 2,2 бараварга ошган.

Ўзбекистонга 7 ойда ойда энг кўп сайёҳлар Қозоғистон (716,7 минг), Қирғизистон (675,1 минг) ҳамда Тожикистон (637 минг)дан ташриф буюрган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан давлатлар ҳам келган:

  • Россия – 247,2 минг нафар;
  • Туркия – 38,6 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 8,4 минг нафар;
  • Германия – 8 минг нафар;
  • АҚШ – 6,3 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 5,2 минг нафар;
  • Франция – 5,2 минг нафар;
  • Озарбайжон – 5,1 минг нафар;
  • Исроил – 5 минг нафар;
  • Буюк Британия – 4,7 минг нафар;
  • Италия – 3 минг нафар;
  • Испания – 2,5 минг нафар.

Аввалроқ Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилгани, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 2,1 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, июль охирларида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида туризм соҳаларида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, умумий тарихни чуқур ўрганиш бўйича қўшма ишларни кучайтириш таклифини илгари сурганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди