Президент Очилбой Раматовни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев 20 август куни «А.Ж.Раматовни ‘Меҳнат шуҳрати’ ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳужжатга кўра, давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни, йирик бунёдкорлик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қўшаётган катта ҳиссаси, ёш авлодни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланади.

Очилбой Раматов 1962 йил 20 август куни Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. 1984 йилдан 1988 йилгача Тошкент темир йўл муҳандислари институтида таҳсил олган.

У 1995 йилдан 2001 йилгача «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК бош директори, 2001 йилдан 2002 йилгача «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бош менежери-бош муҳандиси сифатида ишлаган. 2002 йилдан 2019 йилгача «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бошқарув раиси, 2018-2019 йилларда — Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти вазифаларида ишлаган.

2012 йилдан буён Ўзбекистон бокс федерацияси президенти, 2016 йилдан буён Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари — коммунал соҳа, қурилиш, транспорт мажмуаси раҳбари вазифаларида ишлаб келмоқда.

2000 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саноат ходими» давлат унвони билан тақдирланди. 2007 йил август ойида «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, 2011 йил август ойида «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди, 2013 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилди, 2015 йилда Россия Федерациясининг «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақида хабар берилганди. Президент фармони билан 100 нафар тадбиркор мазкур кўкрак нишон билан тақдирланган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди