Қашқадарёдаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги туғуруқ бўлимида туғилган чақалоқ 7 август куни вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигиг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида 5 август куни соат 8:30да фуқаро А.К.нинг чақалоғи таҳликали ҳолатда она ва боланинг ҳаёти хавф остида қолгани сабабли жарроҳлик кесиш усулида олинган. Гўдакнинг жинси ўғил бола деб қайд этилган.

Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 7 август куни соат 8:00 да чақалоқда биологик ўлим кузатилган. Шу куннинг ўзида мазкур ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертизаси ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. Ушбу ҳолат Шаҳрисабз шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, депутатлар, жамоатчилик вакиллари, тиббиёт  ходимлари ва масъуллар иштирокида муҳокама қилинган.

«Шунингдек, тиббиёт ходимлари фаолиятига ҳам танқидий ёндошган ҳолда кўрсатмалар берилди. Ушбу ҳолатга тегишли тиббий экспертиза хулосалари ва тергов ҳаракатлари якунига кўра хуқуқий баҳо берилади. Ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Вилоят прокуратураси ҳам мазкур хабар юзасидан муносабат билдирган. Унга кўра, иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 февраль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги туғуруқхонада шифокорлар вазифасини етарлича бажармагани сабабли чақалоқ вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди