17:57 | 20.08.22 139

Россия TikTok ва Telegram’га қарши жазо чоралари қўллайди

«Роскомнадзор» бунинг сабабини маълум қилди

«Роскомнадзор» 19 август куни бир қатор хорижий технология компаниялари, жумладан TikTok, Telegram, Zoom, Discord ва Pinterest’га қарши жазо чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

Баёнотда айтилишича, бундай чоралар компаниялар томонидан ноқонуний деб белгиланган контентни олиб ташламаслик сабабли жорий этилмоқда. Жазо чораси талаблар бажарилмагунча давом этиши қайд этилган.

Ҳозирда қандай чоралар қўлланилиши маълум қилинмаган. Россия судлари ҳарбий цензура қонунларини бузгани учун АҚШнинг Twitch жонли стриминг хизматини 2 миллион рубль (33 минг доллар) ва Telegram’ни 11 миллион рубль (179 минг доллар) жаримага тортган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Роскомнадзор» Proton VPN ва бошқа VPN хизматларини блоклаб қўйганди.