ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва «ХV халқаро off-road фестивали»га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Шу йилнинг 19 август куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқанд шаҳрига ҳаракатланувчи автосаёҳат» лойиҳаси ва унинг доирасидаги «XV халқаро off-road фестивали» якунлари бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Матбуот анжуманида Туризм ва маданий мерос вазири маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, вазирлик оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Заррина Абдуллаева, Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Бобожонов, «Покатушки клуб» директори Отабек Олимжонов ва бошқа масъул шахслар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Анжуманда нутқ сўзлаган Лола Раҳмонбоева мазкур автосаёҳат Ўзбекистон Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитини юқори савияда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ, саммитда Самарқанд руҳини акс эттиришга қаратилган туркум тадбирлардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда автосаёҳат лойиҳаси ва фестиваль аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, Заррина Абдуллаева «XV халқаро off-road фестивали» автотуризм ривожланишидаги навбатдаги муҳим қадам эканлигини қайд этди.

Анжуманда нутқ сўзлаган Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бобожонов эса фестиваль йўл танламас автомобиллар ишқибозлари, автотуризм ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлганини айтиб ўтди. Шунингдек, хорижлик туристларда Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналишига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди.

«Ўтган йили Пскентда ўтказилган ‘Off-road Pskent 2021’ фестивалида 500 нафар атрофидаги турист қатнашган бўлса, бу гал Бўстонлиқда бўлиб ўтган «XV халқаро off-road фестивали»га 800 нафар турист ташриф буюрди. Якунда иштирокчиларга сертификатлар топширилди, — деди Жамшид Бобожонов. — Мазкур фестиваль хорижликларнинг Ўзбекистон автотуризмига қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади».

Жамшид Бобожонов, шунингдек, фестиваль давомида атроф-муҳитга зарар етказилмаганлигини таъкидлади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

“Покатушки клуб” директори Отабек Олимжонов эса фестивални ўтказишдаги ташаббускорлик учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларга миннатдорлик билдирди.

«Ушбу фестивалнинг асосий ютуғи шундаки, хорижлик автопойгачилар билан бевосита тажриба алмашилди, – деди Отабек Олимжонов. – Мақсад автотуризм орқали Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларигача етиб бориб, йўл инфратузилмаларини яхшилаш, автотуризм борасидаги муаммоларни бартараф этишдир. Бугун чет эллик туристлар Ўзбекистонда автотуризм жадаллик билан ривожланиб бораётганидан ҳайратда эканликларини яширмаяптилар. Уларнинг юртимизга бўлган қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Бу эса автотуризмни ривожлантириш учун жуда яхши имкониятдир».

Отабек Олимжонов нутқи давомида маҳаллий аҳоли чет элга саёҳат қилгандан кўра, ўз машинасида Ўзбекистонни томоша қилишни афзал кўраётганини айтиб ўтди.

«Ўзбек халқи меҳмондўст. Хорижлик туристларни ана шу жиҳат ўзига кўпроқ жалб қилмоқда. Биз эса хорижлик автотуристларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан қатор лойиҳалар ишлаб чиқяпмиз», – деди у.

Матбуот анжумани давомида келгусида мамлакатимизда автотуризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олдинда турган янги лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбир сўнггида «Покатушки клуб» томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлигига фестивалнинг рамзий белгиси топширилди.

Маълумот учун, Халқаро off-road фестивали – джип туризм ихлосмандлари ташаббуси билан 2006 йилдан бери ўтказиб келинади. Ўзбекистон эса 2021 йил октябрь ойида Грузияда бўлиб ўтган off-road форумида очиқ овоз бериш йўли орқали 2022 йилдаги фестивалга мезбонлик қилиш имкониятини қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТда Самарқанд руҳини акс эттириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Самарқандда ШҲТ мамлакатлари рассомлари кўргазмаси ташкил этилгани, «Самарқанд-2022» Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумига старт берилгани, хорижлик рассомлар иштирокидаги пленернинг иккинчи босқичи бошлангани шулар жумласидандир.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади