Сурхондарёда 50 дан ортиқ қоидабузарлик содир этган йигитга чора кўрилди — видео

Сурхондарё вилоятида 50 дан ортиқ қоидабузарлик содир этган йигитга чора кўрилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Шўрчи туманида яшовчи фуқаро ўзининг ижтимоий тармоқлардаги обуначиларини кўпайтириш, омманинг эътиборини ўзига қаратиш мақсадида «Malibu» автомоболида турли трюкларни кўрсатиб, махсус сигналларни машинасига ўрнатган.

Шунингдек, у ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, йўлини давом этган фуқаро машинасини соатига 170 километр тезликда ҳайдаган.

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи йигит ва унинг отаси билан суҳбат олиб борилган.

«Энди, ёмон йўлга юриб қўйган эканмиз, қилган ишларимдан хижолатдаман», — дейди йигит.

Аввалроқ Андижонда олд ойнасини қорайтирган «Malibu» жаримага тортилгани, Қашқадарёда машина ойнасидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган маст аёл жаримага тортилгани хабар қилинганди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги