Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро туристик ярмакага ҳамкорлар танлаб олинади

Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» мажмуасида 30 ноябрдан 2 декабргача бўлиб ўтадиган «Ипак йўлидаги туризм» халқаро туристик ярмаркасига ҳамкорлар танлаб олинади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Халқаро кўргазмалар ишлаб чиқарувчилар учун ўз брендини бозорда тарғиб қилишнинг асосий воситаси. Шунингдек, у компания обрўсини халқаро даражага кўтаришнинг яхши усули ҳисобланади. ТХТЙ-2022 йилнинг энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, унда дунёнинг бир қанча давлатларидан 30 мингдан ортиқ меҳмонлар — сайёҳлик саноати мутахассислари ҳам, хусусий меҳмонлар ҳам кутилмоқда.

Ярмаркада 1000 дан ортиқ сайёҳлик компанияси ва ташкилотлари вакиллари иштирок этади. ТХТЙ-2022 туризм ва маданият соҳасидаги қатор халқаро ва маҳаллий лойиҳаларни ўз ичига олади. Бунда ишбилармонлик муҳити ва туризм саноатини ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Унда ҳудудий маъмурият вакиллари, маҳаллий ва хорижий туроператорлар, етакчи сайёҳлик агентликлари; темир йўл ва авиакомпаниялар, транспорт агентликлари, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш объектлари, туристик дам олиш масканлари, тиббиёт марказлари, санаторийлар ва ихтисослаштирилган клиникалар, MICE-туризмга ихтисослашган компаниялар вакиллари ва бошқалар иштирок этади.

Ярмарка доирасида конференциялар, B2B учрашувлар, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон ҳудудларининг туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб тадбирлар режалаштирилган. Ярмаркада ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича «Миллий PR-маркази» ДУКнинг Тадбирлар бўлимига мурожаат қилинг.

  • Телефон: +998781290990;
  • Сайт: «titf.uz»
  • Электрон почта: info@nationalprcentre.com.
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди