«Uzbekistan Airways»ни хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, «Uzbekistan Airways» АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:

  • тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш;
  • табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
  • тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш.

Компания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси хизмат кўрсатиш белгиси ва савдо белгиси мутлақ ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

«Uzbekistan Airways» – Ўзбекистон авиацияси ва халқаро қоидалар низомига мувофиқ йўловчиларни ва ҳар қандай турдаги почталарни ҳаво кемалари орқали ташиш бўйича хизматларни тақдим этади. Авиакомпания 50 дан ортиқ белгиланган йўналишларда, Европа, Осиё ва Шимолий Америка мамлакатларига мунтазам равишда рейсларни амалга оширади. Авиакомпания ваколатхоналари 20 дан ортиқ шаҳарларда фаолият кўрсатади.

Компания асосий фаолиятидан ташқари, «Uzbekistan Airways»га тегишли «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ (ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш), «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ (махсус авиация), «Ўқув-машғулот маркази» МЧЖ (таълим фаолияти) ва «Ketring» МЧЖ (борт учун озиқ-овқатлар етказиш) каби таркибий корхоналари мавжуд.

2021 йил якунига кўра, компания 6,3 триллион сўм миқдоридаги соф тушумга, 53,7 миллиард сўм миқдоридаги соф фойдага, 4,2 триллион сўм миқдоридаги устав капиталига эга. Компаниянинг марказий офиси Тошкент шаҳар Миробод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган.

Барча қизиқиш билдирган маҳаллий ва хорижий талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 17 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишлар сўралади.

Аввалроқ «Uzbekistan Airways» 18 та самолётини сотишини эълон қилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди