15:13 | 20.08.22 169

Хитойда қурғоқчилик бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

Мамлакатда 70 га яқин дарё қуриб қолган

Хитой ҳукумати 2022 йилда йирик ўрмон ёнғинлари ва экинларга бўлган таҳдид фонида қурғоқчилик хавфи ҳақида биринчи миллий огоҳлантиришни эълон қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «The Squadron News»

Мамлакатда 18 август об-ҳаво хавфининг «сариқ» даражаси жорий этилган, бу максимал хавфдан икки даража паст ҳисобланади. Бир неча ҳафта давомида жануби-ғарбий Сычуаньдан Шанхайгача бўлган дарё делтасида Осиёнинг энг узун дарёси Янцзы оқими бўйлаб ғайритабиий иссиқлик кузатилмоқда.

Янцзы дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Цзянси провинциясидаги Поянх кўли одатдаги ҳажмнинг чорак қисмигача қуриб қолган. Чунцин муниципалитетининг 34 округидаги 66 тага яқин дарё қуриган.

Уханда мутахассислар 15 август куни дарё сатҳи 17,54 метр атрофидалиги, яъни ўтган йиллардаги ўртача кўрсаткичдан олти метрга пастлаганини аниқлаган. Мутахассислар фикрича, бу ҳодисага дарё водийсида ёғингарчиликнинг оз бўлиши, унинг юқори қисмида сувнинг оз миқдорда кириб келиши, юқори ҳарорат, сувнинг буғланиши тезлашгани сабаб бўлган. Шу билан бирга, Янцзы Хитой ҳудудидан оқиб ўтади, бу ерда мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми яшайди.

Аввалроқ Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатганди. Шунингдек, Шунингдек, Британияда ҳарорат 32 йиллик рекордни янгилагани ва Португалияда жазирама туфайли мингдан ортиқ одам вафот этгани маълум қилинган.