Хориждан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича тест синовлари куни аниқ бўлди

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларидан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олийгоҳлардан давлат ОТМга кўчириш бўйича тест синовлари 23–25 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилади. Бунда тест синовлари:

  • 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
  • 2-сменада 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 20 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун мутахассислик фанларида 3,15 баллдан, мажбурий фанларда 2,1 баллдан берилади.

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан олинади. Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ички ўқишни кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун сўнгги имконият берганди. Рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 22 август куни соат 12:00 га қадар имконият мавжуд.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади