Андижон туман ҳокими «тахтиравон»да фуқаролар қабулини ўтказганига муносабат билдирилди

Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев 20 август куни ҳокимлик биноси ҳовлисида фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказди. Ушбу жараёнда ҳоким айвон ичида, мурожаатчилар эса айвон ташқарисида ўтиргани ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Telegram’даги «TentakMinds» канали ҳокимнинг бундай қабул ўтказишини Бухоро аркида ўтириб, фуқаролардан мурожаат қабул қиладиган амирларга қиёслаган. «Ҳозирги хоқонларда ҳам аждодлар қони оқмоқда. Суратда Андижон тумани ҳокими тахтиравонда халқ дардини тинглаётур», — деб ёзади муаллиф.

Шунингдек, Facebook’даги Мавлоно Зафар Самарқандий исмли фойдаланувчи 21 асрда ҳокимлардан қози ясамаслик кераклигини ёзиб қолдирган. «Бунақада биз ҳеч қачон ривожланмаймиз, айниқса, инсонларни табақалаштириш 21 асрда абсурд ҳолат. Ҳатто чириган Ғарбнинг энг нуфузли амалдорлари ҳам кўча супурувчиси билан тенг ҳуқуқли шу кунларда», — деб ёзган тармоқ фойдаланувчиси.

Ҳокимлик ахборот хизмати 20 август куни ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Таъкидланишича, суратдаги фуқаро ҳокимга миннатдорлик билдириш мақсадида қўшни тумандан келган. Эгамбердиев эса бу жараёнда ижтимоий масофа сақлаган.

«Мазкур фотолавҳадаги фуқаро қўшни тумандан С.Қодиров бўлиб, туман ҳокимига миннатдорлик билдириш учун келган. Сабаби, ушбу фуқарога такрорий экин экиш учун Чўлпон массиви «Шокиржон» фермер хўжалигидан белгиланган тартибда экин ери ажратиб берилган. Мазкур ажратилган ердан унумли фойдаланган фуқаро туман ҳокими сайёр қабулига амалга оширилаётган ислоҳотлардан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга берилаётган имкониятлардан миннатдор эканлигини етказиш учун келгани аниқланди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари ушбу фуқаро билан мулоқот қилганда туман ҳокимидан миннатдор эканлиги ва яхши муносабатда бўлганини билдирди. Туман ҳокими ижтимоий масофа сақлагани юзасидан ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Андижон туманида фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабуллари ҳафтанинг ҳар шанба куни туман ҳокимлигининг очиқ ҳудудида фуқаролар билан ижтимоий масофа сақланган ҳолатда бўлиб ўтади», дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари Андижон тумани кенгашининг 2021 йил 11 февраль кунги навбатдан ташқари сессиясида Абдужаббор Эгамбердиев туман ҳокими лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди