Андижонда қурилиш компанияси раҳбари ўз жонига қасд қилди

Андижон вилояти Улуғнор туманида фаолият олиб борувчи «Такомил қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўз жонига қасд қилди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «24rus.ru» / Иллюстратив

Telegram’даги «Kompromatuzb» канали ушбу ҳолат бўйича хабар берган. «Андижонлик тадбиркор ўзи қураётган спорт залда ўзини осиб ўлдиргани бўйича ҳам жимлик. Прокуратура жиноят иши қўзғатганмиди марҳумга нисбатан?», деб ёзади муаллиф.

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар жараёнида туман ҳокимлигида мақолада таъкидланган 200-300 кишилик йиғилиш ўтказилмагани, шунингдек, тадбиркорга ҳеч ким, на прокурор на ҳоким тазйиқ ўтказмаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, тадбиркорга қурилиши олиб борилаётган лойиҳа қийматининг 85 фоизи миқдорида маблағ ажратилган. Шунингдек, тадбиркор 250 миллион сўм маблағини амалий кўмак сифатида сўраган бўлиб, унинг мурожаатига жавобан вилоят ҳокимининг топшириғига биноан қўшимча 350 миллион, жами 600 миллион сўм маблағ ажратилиш масаласи белгиланган тартибда Халқ депутатлари кенгашига 10 кунлик муҳокама учун қўйилган.

«Ўрганишлар мобайнида ‘Такомил қурилиш сервис’ МЧЖ раҳбарининг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келиб чиқмоқда. Ҳолат юзасидан прокуратура органлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Мавзу юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади», дейилади хабарда.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, «Такомил қурилиш сервис» МЧЖ таъсисчиси Аъзам Вохобжонов ҳисобланади. У 100 фоизлик улушга эга. Компания Улуғнор тумани Оқолтин шаҳарчасида рўйхатдан ўтган.

Скрин: «Regisr.stat.uz»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонлик таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилганди. Бош прокуратура матбуот котиби бу маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлаган. Тадбиркор ўз жонига қасд қилганининг сабаби номаълум, ҳодиса юзасидан тегишли органлар ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди