«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz»га берган интервьюсида аҳоли ўртасида онлайн омонатлар оммалашганига қарамай, бевосита банкка бориб омонат расмийлаштирувчилар сони ва суммаси камаймаётганини айтди. Мутахассиснинг фикрича, бу омонатларни кўпроқ катталар шакллантириши ва кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдалананиши билан боғлиқ.

Кадр: YouTube / Kommers

Иқтисодчи Отабек Бакиров Kommers.uz’га берган интервьюсида аҳоли ўртасида онлайн омонатлар оммалашганига қарамай, бевосита банкка бориб омонат расмийлаштирувчилар сони ва суммаси камаймаётганини таъкидлади.

Иқтисодчининг қайд этишича, бунга омонатларни кўпроқ катталар шакллантириши сабаб бўлади. Катта ёшли омонатчилар ҳалигача барча офлайн жараёнлардан ўтиб омонат расмийлаштиришни лозим деб билади.

«Онлайн омонотларнинг асосий фойдаланувчилари бу янги авлод, замонавий технологиялардан доимий равишда фойдаланиб келадиган ва уларнинг афзалликларини кўриб келадиган авлод ҳисобланади. Айни вақтда Ўзбекистон шароитида сони бўйича энг катта омонотчилар бу катта ёшли омонатчилар ҳисобланади.

Бундай тоифадаги омонатчилар банкка бориб, барча жараёнлардан ўтиб омонат расмийлаштиришни ҳалигача лозим деб кўради. Онлайн омонатчилар сони ошиб бораётганига қарамай, айни вақтда офлайн омонатчилар сони ва суммаси камаяётгани йўқ. Ва бу тенденция ҳали анча муддат сақланиб қолади.

Сабаби бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади. Инсон ҳаётининг маълум даврида даромадлари кўпроқ, маълум даврида ҳаражатлари кўпроқ бўлади. Бу энди табиий тенденция», — деди Отабек Бакиров.

Суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилиш мумкин:

Аввалроқ Иқтисодчи Исмоил Туропов «Kommers.uz»га берган интервьюсида сўнгги 2-3 йилда аҳоли ўртасида онлайн омонатлар оммалашгани ва бу омонатлар бозорида катта ютуқ бўлганини таъкидлаганди. Унинг қайд этишича, пандемия туфайли масофавий хизматлар ривожланиши фонида онлайн омонатлар ҳажми ошган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди