Дунёнинг етакчи олимлари иқлим ўзгаришига қарши курашнинг фойдасизлиги ҳақида меморандум имзолади

Дунёнинг мингдан ортиқ олимлари Бутунжаҳон иқлим декларациясини имзолади. Унда Ерда иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳеч қандай ҳалокатли вазият йўқлиги, барча жараёнлар эса керакли даражада кетаётгани ва глобал исишга антропоген омилнинг таъсири бўрттирилгани қайд этилган.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, олимлар ҳужжатда ваҳима қўзғашни тўхтатишга чақирган. Чунки сайёра тарихида исиш даврлари кўп маротаба совиш билан алмашган ёки аксинча бўлган. Масалан, ҳозирда (геологик меъёрлар бўйича) кичик музлик даври тугаганидан кейинги исиш даври давом этмоқда.

«Охирги кичик музлик даври яқинда — 1850 йилда тугаган. Шунинг учун ҳозир исиш даврини бошдан кечираётганимиз ажабланарли эмас», дейилади ҳужжатда.

Олимларнинг фикрича, инсон фаолияти маълум даражада иқлимга таъсир қилади, аммо айни пайтда ҳолат «инсониятни қутқариш» учун дея эътибор тўплаш ҳаракат қилаёиган сиёсатчилар айтаётган даражада эмас.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунда иқлим ўзгариши бўйича барча прогнозлар компьютер моделларига асосланади. Бироқ, бу моделлар ҳақиқатдан жуда узоқдир: масалан, 1850 йилдан бери иқлим ҳисоб-китоблар бўйича прогноз қилинганидан анча кам исиган.

«Ҳақиқий дунё ва симуляция қилинган дунё ўртасидаги тафовут бизга иқлим ўзгариши механизмларини тушунишдан жуда узоқ эканлигимиздан далолат беради», — дейди олимлар CО2’га қарши бутун дунё бўйлаб кураш шунчаки фойдасиз эканини тушунтирган ҳолда.

«CО2 ифлослантирувчи эмас. Ҳаводаги қўшимча карбонат ангидрид глобал ўсимлик биомассасининг ўсишига ҳисса қўшади ва бутун дунё бўйлаб экинлар ҳосилдорлигини оширади», дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Австралия олимлари глобал исишни тўхтатиш йўлини топгани хабар берилганди. Шунингдек, Глобал исиш кўрсаткичининг тез суратда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди