Жаҳон бозорида пахта нархи 11 йиллик рекордни янгилади

Жаҳон бозорида пахта нархи аномал иссиқлик ва қурғоқчилик сабаб 2011 йилдан бери 30 фоизга ошиб, рекорд натижани қайд этди. Бунинг оқибатида пахта етиштириш бўйича етакчи мамлакат Ҳиндистон эндиликда уни импорт қилишга мажбур бўлмоқда, деб хабар берди «Bloomberg».

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, жаҳон пахта экспорти бўйича Бразилия иккинчи (17%), АҚШ эса биринчи ҳисобланади (33%). Жорий мавсумда АҚШда пахта ишлаб чиқариш 28 фоизга камайган, бозор ҳажми 2009–2010 йиллар мавсумидан бери энг паст даражага етиши кутилмоқда.

Иккинчи йирик пахта экспортчиси бўлган Бразилияда ҳосил ҳажми 30 фоизга қисқарган. Бразилиялик ишлаб чиқарувчилар қурғоқчилик туфайли 200 минг тоннага яқин пахта заҳиралари ёмонлашганини маълум қилган. Бразилиянинг энг йирик пахта ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган «Bom Futurо» (мамлакат экин майдонларининг қарийб 10 фоизини ташкил қилади) маълумотларига кўра, ҳосилдорлик аввалги мавсумга нисбатан 27 фоизга камайган.

Келтирилишича, ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва пахта нархининг ошиши қатор товарлар — футболкалар, тагликлар, қоғоз, картон ва бошқа маҳсулотлар нархининг ошишига таҳдид солмоқда.

«Wall Street Journal» маълумотларига кўра, қурғоқчилик туфайли ташлаб кетилган пахта майдонларининг улуши ҳозирда 40 фоизни ташкил этади. Фермерлар 12,5 миллион гектар ерга экин экишган, аммо 7 миллион гектарга яқин ердангина пахта йиғиб олиш мумкин. Таҳлилчиларнинг прогнозларига қараганда, 2022 йил АҚШда пахта ҳосили тахминан 28 фоизга қисқаради ва ҳосил 1868 йилдан бери олинган энг кам ҳосил бўлади.

Аввалроқ Қозоғистонда шакар нархи ошиши ортидан ун ҳам қимматлаша бошлагани хабар берилганди. Шунингдек, Франция, Германия, Бельгия, Нидерландия, Австрия ва Данияда электр энергияси нархи тарихий рекордни янгилагани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди