Мактабгача таълим вазири журналистга интервью бермади — видео

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 19 август куни ШҲТ хотин-қизлар форуми доирасидаги тадбирда журналистга интервью беришдан қочгани ҳақида хабар берилди. Вазирлик ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ШҲТ хотин-қизлар форуми доирасида тадбиркор аёллар биринчи конференциясида мактабгача таълим вазирининг халқаро ташкилотлар олдидаги маърузаси олдидан журналист томонидан тиғиз вақтда саволга тутилган.

«Видеога эътибор берилса, журналист томонидан савол берилаётган жараёнда вазир ёрдамчиси »у ҳозир тайёргарлик кўряпти« деган жавоб берган ҳамда форум доирасидаги нутқдан сўнг барча саволларга жавоб берилиши ҳақида ҳам журналистга (афсуски, видеодаги бу жойлари негадир қўйилмаган) тушунтирилган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеодан сўнг жараённи нотўғри тушунган ҳолатда ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва блогерлар томонидан мактабгача таълим вазирига нисбатан турли хилдаги салбий фикрлар талқин қилинмоқда.

Энг ачинарлиси ушбу видеоматериал ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва блогерларда мактабгача таълим вазири, ҳукумат аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан миллати, тили ва дини ҳақидаги турли хилдаги салбий фикрларни уйғотган. Ваҳоланки юртимизда 130дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб келишмоқда», дейилади муносабатда.

Шунингдек, вазирлик ахборот хизмати Конституциянинг тегишли моддасини эслатиб, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканини таъкидлаган.

«Шу қаторда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида қуйидагилар баён этилган: ‘Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар’.

Журналистик этикага риоя қилиниб ҳаракат қилинганда эди ижтимоий тармоқларда бир шахснинг миллати, тили, дини ҳақидаги нотўғри талқин қилинаётган видеоматериал тарқалмаган ва кенг омманинг ноҳақ эътирозларига сабаб бўлмас эди.

Албатта, барчамизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз Конституция моддаларида мустаҳкамлаб қўйилганлигини унутмаслигимиз лозим. Барча ОАВ вакилларига маълумки Мактабгача таълим вазирлиги ҳар доим ОАВга нисбатан очиқ ва шаффофдир», дейилади хабарда.

Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди