Ўзбекистонда ер қаъри участкаларини ҳадя қилиш ва мерос қилиб қолдириш тақиқланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қонун лойиҳаси 16 та боб, 137 та моддадан иборат. Унда фойдали қазилма турлари аниқ белгиланмоқда. Яъни асосий фойдали қазилмалар (барча металлар ва углеводородлар) ҳамда норуда фойдали қазилмалар (цемент, ойна, кимё хом ашёлари, мармар, гранит, базальт, қум-шағал, оҳактош ва бошқалар)га ажратиляпти.

Қонун билан ер қаъри участкаларидан фойдаланишда бир марталик бонуслар ўрнига ҳар йилги тўловлар ҳамда йиллик минимал харажатлар жорий қилинади. «Бу эса ўз навбатида, литсензиарни ўзининг участкасида тезроқ геология-қидирув ва қазиш ишларини ўтказишга ундайди, объектлар самарасиз туриб қолмайди. Шу билан бирга, ер қаъри участкаларини сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб қолдириш, омонатга ёки гаровга қўйиш тақиқланмоқда», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ортиқча юкни қисқартириш мақсадида лицензия олишда талаб этиладиган муайян ҳужжатлар, яъни йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоблар, талабгор молиявий маблағлари, мавжуд техника ва бошқа имкониятлари каби маълумотлар рўйхати бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, ер ости бойликларидан фойдаланишдаги махсус ваколатли давлат органларининг ваколат доиралари аниқ белгилаб қўйиляпти. Натижада, майдон ёки кондан фойдаланиш тугаганидан сўнг, атроф-муҳтни қайта тиклаш, рекултивация қилиш тадбирларининг молиявий манбалари тизимли шакллантирилиб, кафолатли бажарилиши таъминланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳокимларнинг ер ажратиш ҳуқуқи бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ерга бўлган ҳуқуқ турлари қисқартирилиши, ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш бўйича кенгаш тузилиши тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади