Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия мактуби йўллади

Туркиянинг Мардин ва Газиантеп провинцияларида 20 август куни йирик йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлгани хабар қилинганди. «Авария»лар оқибатида 35 киши ҳалок бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев мазкур йўл ҳаракати ҳодисалари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия мактуби йўллади.

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тезда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Газиантеп провинциясида 20 август куни йўловчи автобуси тез ёрдам, ўт ўчириш ва журналистлар бўлган машинага бориб урилган. ЙТҲ оқибатида 15 киши ҳалок бўлган.

Фото: «Ntv.com.tr»

Шунингдек, Мардин провинцияси Дерик туманида юк машинаси ва иккита енгил машина иштирокида «авария» содир бўлган. Юқори тезликда келиб, машиналарга урилган юк машинаси атрофдагиларни босиб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Эроннинг қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан 1 август куни президент Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади