Сирдарёда тиббиёт соҳасига оид тажриба ўтказилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси 19 август куни «Тажрибали шифокорларга тиббий фаолият билан шуғулланиш учун қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарор билан якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмасдан тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади. Хусусан, мазкур фаолият тажрибаси 2022 йил 1-центябрдан бошлаб йил якунига қадар Сирдарё вилоятида ўтказилади. Якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш учун оилавий шифокор диплом/сертификатига эга бўлган ва «оилавий шифокор» мутахассислиги бўйича камида 2 йил ишлаган шахсларга ўрнатилган тартибда лицензия олгандан кейин рухсат берилади.

Якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ариза Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади. Лицензия олиш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда тақдирда эса тўлов суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.

Тажриба натижалари бўйича кейинчалик эса босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этилиши юзасидан таклифлар 2023 йил 1 февралга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида