Сурхондарёда эркак ўзи билан бирга яшаган аёлнинг 150 млн сўмлик тақинчоқларини ўғирлади

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида эркак ўзи бирга яшаган аёлнинг 150 млн сўмлик тақинчоқларини ўғирлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, туманнинг «Нелоба» маҳалласида яшовчи, Б. Бегойим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза берган. Унда аёл 2021 йил август, сентябрь ойларида яшаш уйидан ўзига аввалдан таниш бўлган, шу туманда яшовчи, Т.Собир унинг уйида вақтинча яшаб келиб 150.000.000 (бир юз эллик миллион) сўмлик ҳар хил тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ўғирликни Т. Собир содир этгани аниқланиб, ашёвий далиллар олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Т. Собирга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (Ўғрилик) «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентдаги бозорда 4 аёл 280 000 сўмлик буюмларни ўғирлагани хабар берилганди. Шунингдек, Бухородаги бозорда ҳамшира аёл икки сотувчининг сумкасини ўғирлагани ҳамда Андижон шаҳридаги дўкондан 70 миллион сўмлик кумуш буюмларни ўғирлаган 18 ёшли хавфли рецидивист қўлга олингани маълум қилинганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди