Сурхондарёда қизларга ноқонуний диний таълим берган эркакка чора кўрилди

Сурхондарё вилояти Жўрақўрғон туманида 18 август куни вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак ушланди. Бу ҳақда Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 18 август куни соат 09:30 да Д.А. ижарадаги уйида ҳужра асосида ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, Д.А. таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар ходимлар томонидан ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Аввалроқ Андижонда 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак қўлга олингани, Сурхондарёда қизларга диний таълим бераётган ноқонуний ҳужра аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди