АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон—Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Dunyo» агентлиги хабар берди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасини маълум қилишича, делегация таркиби АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус»нинг ҳамраиси, Миссисипи штатидан республикачи конгрессмен Трент Келли ва Вакиллар палатасининг Йўллар ва воситалар бўйича қўмитаси аъзоси, Иллинойс штатидан республикачи конгрессмен Дерин Лахуд ҳамда уларнинг ходимларидан иборат.

Америкалик қонунчилар Ўзбекистонда бўлган вақтларида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти билан, шунингдек, республика вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ташриф давомида делегация мамлакатнинг тарихий ва маданий мероси билан ҳам танишади.

Маълумот учун, ушбу ташриф АҚШ Конгресси аъзоларининг Ўзбекистонга 2017 йилдан буён еттинчи сафари бўлади. Ўтган йили икки партиядан бир гуруҳ америкалик қонунчилар мамлакатга икки маротаба ташриф буюрган ва улардан бирига Вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси, демократ конгрессмен Грегори Микс раҳбарлик қилган эди.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман Ўзбекистонга келиши, АҚШ Қуролли кучлари қўмондони Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашгани хабар берилганди. Шунингдек, АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонга оид инсон ҳуқуқлари бўйича 2021 йил билан боғлиқ ҳисоботини эълон қилганди.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди