АҚШнинг яна бир расмийси Тайванга борди

АҚШнинг Индиана штати губернатори Эрик Холкомб Тайванга ташриф буюриб, орол давлати президенти Цай Инвэнь билан учрашди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Фото: «AFP»

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг август ойи бошида Тайванга ташрифи сабабли Пекин катта ҳарбий машғулотлар ўтказганди. АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик эса кучайганди. Пекин Тайваннинг қонунийлигини таъминлайдиган ҳар қандай дипломатик хатти-ҳаракатлардан норози бўлиб, ғарб расмийлари ва сиёсатчиларининг ташрифига тобора кескин жавоб бермоқда.

Тайванда Эрик Холкомб билан 22 август куни бўлиб ўтган учрашувда Президент Цай Инвэнь Пекиннинг машғулотларига тўғридан-тўғри ишора қилиб, ҳамфикр мамлакатларни Тайванни қўллаб-қувватлашга чақирган.

«Ҳозирда биз глобал авторитаризмнинг давомли кенгайишига дуч келяпмиз. Мамлакат Тайван бўғози ва унинг атрофида Хитойдан келаётган ҳарбий таҳдидларга дуч келди. Айни дамда демократик иттифоқчилар биргаликда туриши ва барча соҳаларда ҳамкорликни кучайтириши керак», — деган Тайван президенти АҚШ расмийсига.

Ўз навбатида, Холкомб АҚШ ва Тайван умумий қадриятлар, манфаатлар ва мақсадларга эгалигини айтган. «Тайван билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишда давом этамиз», — деган у.

Холкомб 24 август куни Жанубий Кореяга жўнаб кетишдан олдин Тайваннинг дунёда етакчи яримўътказгич саноати вакиллари билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Аввалроқ Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлаши, Тайван Хитойнинг таҳдидларига жавоб қайтаргани, Хитой Тайван атрофига 68 та самолёт ва 13 та кема юборгани ва Пелоси Хитой Тайванни изоляция қилолмаслигини айтгани маълум қилинган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди