Британия ҳарбийлари Россияга қарши урушга тайёрланмоқда

Буюк Британияда ҳарбийлардан Россияга қарши жанг қилишга тайёр бўлиш ва яқинларини эҳтимолий уруш ҳақида огоҳлантириш сўралди. Бу ҳақда «Mirror» хабар берди.

Офицер Пол Карни ва генерал Ричард Даннат мазкур маълумотни тасдиқлаган.

«Британия армияси Россия таҳдидига қарши туриш учун ўзини шакллантирмоқда ва ҳар қандай тажовузга қарши туришга тайёр», — деган Карни.

У Владимир Путиннинг 23 феврал куни – олти ой аввал Украинага бостириб киришидан кейин дунё ўзгаргани ва Британия қўшинлари янги воқеликларга тайёр бўлиши кераклигини айтган.

«Сиздан оилангиз билан буни муҳокама қилишингизни сўрайман. Ёрдам тармоғи рақамлари ва уларга ёрдам бера оладиган тегишли одамларни топинг», — деган у.

Британиялик генерал Ричард Даннат ҳам мамлакат ҳарбийларининг Украинага юборилишини истисно қилиб бўлмаслигини айтган. Унинг фикрича, Британия аскарлари ҳар қандай сценарийга тайёр бўлиши керак.

Бироқ, у буларнинг барчаси Британия армияси «Украинага кетмоқчи»лигини билдирмаслиги, балки тинчлик давридаги ҳар қандай армиянинг бурчи ҳаётнинг барча жабҳаларида урушга тайёргарлик кўриш эканини айтган. Даннат ҳозир Европа давлатларидан бирининг ҳудудида Россия томонидан уруш борлигини ҳисобга олиш кераклиги, шу учун Буюк Британия келажакда нима бўлиши мумкинлиги ҳақида реал қараши оқилоналигини таъкидлаган.

Аввалроқ Россия Британия разведкачи самолёти унинг чегарасини бузганини маълум қилганди. Британия эса мазкур маълумотни рад этиб, воқеа ҳақида маълумот берган. Буюк Британия ва АҚШ катта хавф туғдирувчи давлатни маълум қилган.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди