Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди

Саидқаҳҳор Холхўжаев Чилонзор ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Фото:

Бугун Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Чилонзор туманига янги ҳокимни тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.

Эндиликда бугунгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа масъул лавозимларда ишлаб келган Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Чилонзор ҳокими вазифасини бажаради.

Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йил Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Бекобод шаҳар прокурори бўлган Жаҳонгир Мурадов Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланган. Алишер Муродуллаев Чилонзор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланган. Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида фаолият юритган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фармойиши билан Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланганди. «Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамолиддин Ходжимановга Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилсин», — дейилади фармойишда.

Президент топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилган. Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилганди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги