Google тарихдаги энг йирик киберҳужумга учради
Ҳужум интенсивлиги сониясига 46 миллион сўровни ташкил этган
Google HTTPS (хавфсиз маълумотларни узатиш протоколи) тарихидаги 69 дақиқа давом этган энг йирик DDoS ҳужуми (ҳисоблаш тизимига хакерлик ҳужуми) ҳақида хабар берди.

Ҳужумнинг интенсивлиги сонияда 46 миллион сўровни ташкил этган. Номи ошкор этилмаган Google Cloud Armor мижозига ҳужум қилинган. Ҳодиса 1 июнь куни содир бўлган ва 69 дақиқа давом этган. Google 10 сониялик ҳужум Википедиядаги барча сўровларни бир кун ичида қабул қилишга тенглигини қайд этган.
«Хакер, эҳтимол, ҳужумни амалга ошириш учун катта харажатлар талаб қилишини ўйлаб, керакли таъсирга эриша олмаслигини билган», дейилади Google ҳисоботида.
Компания ҳужум пайтида 132 мамлакатдан 5000 дан ортиқ IP манзиллари қайд этилган. Google DDoS’ни илгари бошқа йирик ҳодисаларда ишлатилган Meris ботнетига боғлаган.
Аввалроқ Хитойда хакер 1 млрд кишининг маълумотларини қўлга киритгани ва Халқаро хакерлар тармоғи Путинга мурожаат йўллагани маълум қилинганди.