Жанубий Корея ва АҚШ энг йирик ҳарбий машғулотлар бошлади

Жанубий Корея ва АҚШ КХДР томонидан таҳдидларнинг кучайиши сабабли сўнгги йиллардаги энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters

«Ulchi Freedom Shield» номли ёзги машғулотлар 22 августдан 1 сентябрга қадар давом этади. У самолётлар, кемалар, танклар ва ўн минглаб қўшинлар иштирокидаги манёврларни ўз ичига олади. Бу 2017 йилдан бери энг йирик машқлар бўлиб, сўнгги тўрт йил ичида биринчи марта дала машғулотларини ўз ичига олади.

Ўтган йилларда АҚШ ва Жанубий Корея ҳар баҳор ва ёзда йирик қўшма машғулотлар ўтказиб келган. Баҳорда, одатда, тахминан 10 минг америкалик ва 200 минг корейс аскарларини ўз ичига олган жонли отишма машқлари бўлиб ўтган.

АҚШ ва Жанубий Корея машқлар мудофаа мақсадидалигини таъкидласа-да, «Ulchi Freedom Shield» Шимолий Кореянинг ғазабини қўзғатиши, чунки у барча иттифоқчи машқларни «босқинга тайёргарлик» деб билиши таъкидланган. Шу баҳонада Шимолий Корея ядровий қуроллар ва баллистик ракеталарини ривожлантириши қўшимча қилинган.

Аввалроқ Шимолий Корея АҚШни биологик терроризмда айблаганди. Шунингдек, АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий синови юзасидан таҳдид қилганди.

Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди