«Мен сизларнинг биринчи адвокатингизман» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди. 

Маълум қилинишича, тадбирда давлат раҳбари қисқа нутқ сўзлаган.

«Сизлар билан Мустақиллигимиз байрами арафасида учрашиб турганимдан мамнунман. Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиларини кўряпман. Тадбиркорлар билан мунтазам кўришаётганимиз, уларга мукофотлар беришимизда маъно бор — сиз халқимизга, ёшларимизга кўмак беряпсизлар, иш ўринлари яратяпсизлар.

Бу учрашувимиз тарихий бир учрашув бўлишига мен ишонаман. Чунки бу тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир сигнал бўлади. Кимгадир ёқса-ёқмаса бир гапни айтмоқчиман – мен сизларнинг, тадбиркорларнинг биринчи адвокатларингизман.

Барибир тадбиркорнинг айтгани бўлади. Уларга тўсқинлик қилган раҳбарлар ўз ишида қолмайди. Охирги учрашувимиздан кейин 70 дан ортиқ қарор ва фармонлар қабул қилдик. Бугун ҳам жиддий саволлар йиғилганидан бохабарман ва мен муҳокамага тайёрман», — деди президент.

Бироздан сўнг давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан анъанавий очиқ мулоқоти бошланади.

Маълумот учун, бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада давлат ташрифи билан Самарқандга бориши хабар қилинганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди