Нукусда уйида фоҳишахона ташкил қилган фуқаро қўлга олинди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида А.Б. вақтинчалик яшаб келаётган уйида М.А ва М.Б.ларга 50 минг сўм эвазига уларнинг жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бергани аниқланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судьяси ёрдамчиси А.Косбергенова хабар берди.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати / Иллюстратив

Қайд этилишича, А.Б.га Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг ҳукмига асосан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисмида (ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган) назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб тегишли жазо тайинланган.

Шунингдек, суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, тарафларнинг музокоралари, судланувчининг сўзлари тингланиб, Жиноят кодексининг 55-56-моддаларида кўрсатилган ишдаги жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва оқибатларини инобатга олиб, айбланаётган модда санкцияси доирасида 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш белгиланган.

Аввалроқ Андижон шаҳрида яшовчи К.Г. (аёл) ижарада яшовчи уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланганди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди