14:51 | 22.08.22 357

Ўзбекистон 7 ойда қанча цемент импорт қилгани маълум бўлди

Цемент импорти ўтган йил билан солиштирилганда 421 минг тоннага камайган

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 52,5 миллион долларга тенг бўлган 1,3 миллион тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Qizilqumsement»

Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 421 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 7 ойида ойида Ўзбекистон асосан Тожикистон (533 минг тонна), Қирғизистон (385 минг тонна) ҳамда Қозоғистондан (353 минг тонна) цемент импорт қилган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам цемент импорти амалга оширилган:

  • Туркманистон – 11,5 минг тонна;
  • Эрон – 6,7 минг тонна;
  • Хитой – 1,4 минг тонна;
  • Россия – 782 тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилда хориждан 2,7 миллион тонна цемент сотиб олганди. 2022 йил бошида эса Алишер Усмонов таъсисчилигидаги «USM» холдингига тегишли компания «Оҳангаронцемент»нинг 98,6 фоизини сотиб олгани маълум бўлган эди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 429
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 253
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 953
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 458
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 417
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 463