Ўзбекистонда 7 ойда нечта енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида 162 518 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45 146 тага ошган.

2022 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • автомобиль бензини – 662,6 минг тонна;
  • кўмир – 2,9 миллион тонна;
  • нефть – 452,3 минг тонна;
  • газ конденсати – 757,9 минг тонна;
  • енгил автомобиллар – 162 518 дона;
  • автобус – 561 дона;
  • юк автомобиллари – 2 510 дона;
  • автомобиль двигателлари – 125,7 минг дона.

Аввалроқ ўтган етти ой ичида мамлакатда энг кўп «Cobalt» автомобили — 52 903 дона ишлаб чиқарилгани тўғрисида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, «UzAuto Motors» компанияси 2022 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириши мумкинлиги маълум қилинганди. Компания матбуот котиби Сардор Исҳоқовнинг «Bugun.uz»га маълум қилишича, 2021 йилда яримўтказгичлар бозорида кузатилган глобал тақчиллик автомобиль ишлаб чиқаришга таъсир ўтказган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди