Ўзбекистонда биринчи марта боғчалар фаолиятига доир норма Конституция даражасига олиб чиқилади

Давлатнинг эртанги куни кўп жиҳатдан бугун берилаётган таълим-тарбияга боғлиқ. Шу боис, дунёнинг деярли барча мамлакатида таълимга устувор соҳа сифатида алоҳида эътибор билан ёндашилади. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясининг 28-моддаси «болаларнинг бепул ва мажбурий бошланғич таълимга эга бўлиши»ни кафолатлайди ва БМТ аъзоси бўлган давлатлардан ўрта таълимнинг умумий ва профессионал шаклларини рағбатлантириш, бепул таълимни жорий қилиш учун зарур чораларни қўллашга ундайди.

Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бу масала ҳукумат ва жамоатчилик диққат марказида бўлди. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди. Аммо тан олиш керакки, мактабгача таълим соҳасини тубдан яхшилаш борасидаги ислоҳотлар фақат сўнгги 5–6 йил давомида амалга оширилмоқда.

Маълумки, бола муҳим ҳаётий кўникмалар, таянч билимларни 5 ёшгача бўлган даврида эгаллаб бўлади. Келгусида у нимани ўрганишидан қатъий назар, бу билимлар мана шу “пойдевор” устига “қурилади”.  Айнан шунинг учун мамлакатимизда айнан мактабгача таълимни ривожлантиришга кўпроқ аҳамият берилмоқда.  Эндиликда бу ислоҳот Ўзбекистон Конституциясига алоҳида модда сифатида киритилади. Мамлакат тарихида илк маротаба мактабгача таълим муассасалари фаолиятига доир норма Бош қомус даражасига олиб чиқилади. Яъни 41-модданинг янги таҳририда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиши, мактаб ишлари, мактабгача таълим ва тарбия давлат назоратида бўлиши белгиланади.

Дарҳақиқат, боғча бу боланинг оиладан кейин дуч келадиган илк жамоаси ҳисобланади. У кунининг асосий қисмини боғчада тарбиячилари билан биргаликда ўтказади. Шундай экан, инсоннинг келгусида танлайдиган касби, ҳаётий мақсадлари, борлиқ ҳақидаги тасаввурлари шаклланишида мактабгача таълимнинг аҳамияти беқиёс.

Бу борада олиб борилаётган жадал ислоҳотлар натижасини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Рақамларда қиёслайдиган бўлсак, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 27,7 фоиздан 62,4 фоизга ошди, мактабгача таълим ташкилотлари сони 5211тадан 19316га етказилди.

Бунинг натижасида республика бўйича 1,76 млн нафар 3­7 ёшли (62,4 фоиз) ҳамда 515 минг нафар 6 ёшдаги болалар (77 фоиз) мактабгача таълим билан қамраб олинди. 2030 йилга қадар мактабгача таълимнинг қамров даражасини 80,8 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Конституция даражасида боланинг бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқининг кафолатланиши инсоннинг асосий таянч ҳуқуқларини таъминлаш борасида муҳим қадам бўлиб, инсонпарвар жамият қураётганимизни Қувонарли томони шундаки, мазкур қўшимчалар, давлат томонидан нафақат давлат таълим ташкилотларини ривожлантириш учун, шу билан бирга нодавлат ёки хусусусий таълим ташкилотлари ёхуд давлат хусусий шериклик асосидаги таълим ташкилотларини ривожлантириш учун шароит яратиши, яъни муҳим қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш, субсидиялар ёки имтиёзли кредитлар бериши каби йўллар билан ёрдам кўрсатиши белгилаб қўйилмоқда.

Бу ўз навбатида давлат томонидан болаларнинг мактабгача таълим қамровини ошириш, умумий ўрта таълимни тенг ҳуқуқли асосда, мажбурий шаклда таъминлаш ва ўз-ўзидан аҳоли саводхонлигининг ошиши, илм-фан ривожланишига замин яратади.

Ихтиёр Абдураззоқов, ҳуқуқшунос

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди