Ўзбекистонда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади

Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказаётган очиқ мулоқоти давомида маълум қилди, деб хабар беради Президент матбуот котиби.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мулоқотда давлат раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирган.

Таъкидланишича, айтилган барча таклифларни амалга ошириш учун Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади.

Президент Администрацияси раҳбарига икки ҳафта муддатда ушбу кенгаш ишини ташкил қилиш топширилган.

Ҳозирда, Президент сўзини якунлаб, айни пайтда тадбиркорлар билан фикр алмашмоқда, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тингламоқда.

Аввалроқ тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида давлат раҳбари 2023 йил 1 январдан бошлаб микробизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилишини маълум қилганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео