Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига хизмат вақтида шахсий телефондан фойдаланиш тақиқлангани рад этилди

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ЙПХ ходимларига шахсий уяли алоқа воситаларини олиб юриш тақиқлангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

«Kun.uz» нашрининг ёзишича, ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги Департаменти бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаев томонидан ўтказилган йиғилишда республикадаги барча йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти даврида шахсий телефонидан (уяли алоқа воситаси) фойдаланишини тақиқлаш ҳақида кўрсатма берилган. Нашр ИИББ ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Азиз Муродовдан изоҳ олишга уринган, бироқ у қўнғироқларга жавоб бермаган.

Ғиёсовнинг маълум қилишича, вазирлик раҳбарияти томонидан хизматга жалб этилган ЙПХ ходимларни шахсий телефонларини йиғиб олиш бўйича кўрсатма берилмаган, фақат бегона одамлар ёки ҳайдовчиларнинг телефонига жавоб бериш каби ҳолатларга барҳам бериш қатъий назоратга олингани уқтирилган.

«Ходимларни йўриқномада телефонларини йиғиб олиш масаласига келсак, бу жойлардаги айрим раҳбарларнинг шахсий ташаббуси бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар ўрганилади. ЙҲХХ матбуот котиби Азиз Муродовнинг ҳаракатини ҳам ўрганамиз. Журналистларга ҳозиржавоб бўлиши унинг тўғридан-тўғри вазифаси, жавоб бермаганини объектив сабаби бўлмаса интизомий жазоланади», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Андижонда ИИБ ходими журналистга куч ишлатиб, телефонини олиб қўйгани, Фарғонада собиқ инспектор ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллагани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди