«Ўзбекнефтгаз»: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил этилганига 25 йил тўлди

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида замонавий нефтни қайта ишлаш заводини барпо этилиши республикамизда тарихий воқеа бўлди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ҳукуматнинг 1993 йил 3 августдаги 389-сонли қарори билан заводни қуриш ишлари бошланди ва қисқа муддатда 1997 йил 22 августида ишга туширишга муваффақ бўлинди. Қурилишни лойиҳалаштириш ва технологик жараёнларни танлашда жаҳоннинг етакчи нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликда ўша даврнинг илғор ечимларидан фойдаланилди.

Ўтган 25 йил давр ичида завод республика истеъмолчиларини республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолиси учун ўта зарур бўлган нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб келмоқда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг 25 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбир «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг байрам табриги билан очиб берилди.

Тантанали тадбирга ташриф буюрган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ўтган давр ичида завод республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолиси учун ўта зарур бўлган нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш устида тинимсиз ишлар олиб бораётган «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва завод раҳбарияти, ишчи-ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб, самимий тилакларини изҳор этди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Заводнинг сўнгги 5 йиллик фаолиятини таҳлил этадиган бўлсак, дастлаб, юқори октанли АИ-91, 92, 93, 95 русумли бензинлар, сўнгра экологик тоза ЭКО русумли дизель ёнилғиси ва ҳаво лайнерлари учун замонавий Жет А-1 русумли авиация ёнилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришилганлигини кўриш мумкин. 2022 йил бошида Евро-4, 5 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги яна бир катта ютуқлардан биридир.

Йилига 2 млн тоннага яқин, жумладан 25 йилда қарийб 50 млн тоннага яқин хомашё қайта ишланган. Завод қайта ишлаш қувватларидан йилдан-йилга кўпроқ фойдаланиш, маҳаллий ва республика бюджетига қарийб 5 трлн сўмга яқин солиқлар тўлангани ва бир қатор ижтимоий вазифаларнинг бажарилгани олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижасидир.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, корхонанинг барқарор ишлаши ва ривожланиши кўп жиҳатдан ходимларнинг профессионаллигига боғлиқ. Шу сабаб ходимларининг малакасини ошириш учун доимий курслар ташкил этилиб, тажриба алмашиш учун йирик халқаро компанияларда юбориш йўлга қўйилган. Бу эса ўз самарасини заводнинг бугунги ютуқларида қўрсатмоқда. Завод тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшган 90 нафар ишчи-ходим Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил топганининг 25 йиллик санаси муносабати билан тақдирланишди.

Улар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан медаллар билан тақдирланиб, эсдалик совғалар топширилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Сўнгги йилларда заводда тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича эришилган муваффақиятларни ҳам қайд этмасликнинг иложи йўқ. Хусусан, «Квалитет Восток Гроуп» МЧЖ билан ҳамкорликда ЕВРО-4,5 дизель ёқилгиси учун мойловчи қўндирма, «Фарғонаазот» АЖ билан ҳамкорликда тринатрий фосфатнинг кимёвий реагент, «Штурвал» МЧЖ билан ҳамкорликда аминли тозалаш қурилмаси фаоллаштирилган кўмири ва ЎНА ва А воситаларининг ҳавосини қуритиш қурилмасида фойдаланиладиган силикагель импорт ўрни босилди.

2020-2021 йилларда «Янги маҳсулотлар» ишлаб чиқариш дастури доирасида ултра паст даражада олтингугурт сақлаган Евро-4,5 тоифасидаги дизель ёқилғиси, эксплуатацион хоссалари яхшиланган Аи-95 «QuWatt» маркасидаги янги автомобил бензини, техник суюқ кислород ва Ўзбекистон ва Бухоро НҚИЗ тарихида илк маротаба АИ-98 русумли юқори октанли автомобил бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2022 йилда Евро-6 синфидаги дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Бугунги кунда заводда модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79 фоиздан 95 фоизгача, оч тусли нефть маҳсулотларининг рентабеллигини 77 фоиздан 91 фоизгача ошириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Шундай улкан мақсадлар йўлида фидокорона хизмат кўрсатаётган ишчи-ходимлар учун ташкил этилган тадбирда эл ардоғидаги санъаткорлар томонидан гўзал қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео