Қамчиқда юк машина ва 2 та «Lacetti» тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди — фото

Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 223 километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Isuzu» русумли юк машинасини Водий—Тошкент йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ўзиндан олдида ҳаракатланиб кетаётган 2 та «Lacetti» автомашиналари билан тўқнашган ва йўлни икки қисмига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Фото: Наманган вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган. «Isuzu» автомобиль ва унда бўлган йўловчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Фото: Наманган вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати
Фото: Наманган вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 222 километрида ёнилғи ташувчи юк машинаси ва «Damas» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилгани, Қамчиқда «Nexia» тўхтаб турган «Isuzu» билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео