Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» унвонини таъсис этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотида янги фахрий унвонни таъсис этиш таклифини билдирди, деб хабар беради Президент матбуот котиби.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бизда қурувчи, маданият, таълим каби соҳа вакиллари учун фахрий унвонлар мавжуд. Лекин Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишга энг катта ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш тадбиркорларнинг эътибордан четда қолгани адолатдан эмас.

Шу боис, кўп иш ўринлари яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакилларини муносиб эътироф этиш учун ‘Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркорʼ фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қиламан», — дейди Президент очиқ мулоқотда.

Аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилиниши, мамлакатда 2023 йил 1 январдан ҚҚС 12 фоизга туширилиши тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди