Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Самарқандга боради

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳафталик анъанавий брифингда маълум қилди, деб хабар беради «Kun.uz».

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, бошланган ҳафтада президентнинг иш жадвали жуда тиғиз.

«Бугун давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиш режалаштирилган», — дейди президент матбуот котиби.

Таъкидланишича, ҳафта давомида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида президентнинг Самарқанд вилоятига бориши кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳафта давомида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф буюрган ва муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарган эди. Шунингдек, 17 август куни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди