Сирдарёда 14 ёшли қиз уйида ўлдириб кетилди

Сирдарё вилояти Ховос туманида 20 август куни 14 ёшли қиз уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 20 август куни соат 04:00 да номаълум шахс Минор кўчасидаги уйларнинг бирига яширин кириб, уйнинг барча хоналаридан пул ва қимматбаҳо буюмларни излаш жараёнида ётоқхонада ётган 14 ёшли қизни (юзини кўриб қолгани сабабли) пичоқ билан қасддан ўлдирган.

Сўнг пулларни қидиришни давом эттириб, уйнинг бошқа хонасида номоз ўқиш учун тайёргарлик кўраётган 78 ёшли аёлга пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда пуллар қаерда эканлигини талаб қилган. Бироқ аёлдан «пуллар йўқ» деган жавобни олгач, ҳодиса жойидан яширинган.

Жиноятни фош этиш борасида тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 1997 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, охирги марта 2018 йилда босқинчилик билан судланиб, ҳозирда манзил колонияда жазо ўтаётган шахс (эркак) содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглини ўлдириб қўйгани хабар қилинганди. 17 июль куни Каманди маҳалласида П.М. исмли эркак қайнсинглиси Д.Р.га оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда у олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Фуқаро П.М. руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади