Сурия ва Туркия президентлари Самарқандда учрашиши мумкин

Сурия президенти Башар ал-Ассад Ўзбекистонда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Al Mayadeen» хабар берди.

Фото: «AP»

Эрон ахборот агентликларининг маълум қилишича, Туркия ва Сурия делегациялари ўртасидаги учрашув Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг 2022 йилги саммити доирасида бўлиб ўтади.

Эрдўғон аввалроқ Сочига сафари чоғида Путин ундан ШҲТ учрашувида иштирок этишни сўраганини ва бунинг эҳтимоли мавжуд эканини маълум қилганди.

Шунингдек, Россия президенти Ассаддан ҳам ушбу саммитда иштирок этишни сўраган, бу орқали Сурия президенти ва унинг туркиялик ҳамкасби ўртасида учрашув бўлиб ўтиши мумкин.

Аввалроқ Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин сентябрь ойи ўрталарида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган минтақавий саммитда учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди