Тошкент вилоятида оғзини тикиб олиб, ўзини томдан ташламоқчи бўлган йигит қамалди

Тошкент вилоятида оғзини тикиб олиб, ўзини томдан ташламоқчи бўлган йигит қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, шу кунларда ижтимоий тармоқларда Янгийўлда яшовчи фуқаро ўзининг оғиз қисмини тикиб олиб мурожаат қилгани, кейинроқ унинг уй томига чиқиб олиб, ўзини пастга ташламоқчи бўлгани акс этган видео хабарлар кенг тарқатилган ва муҳокамалар марказида бўлган. Кейинроқ фуқаронинг туман ИИБ ходими билан суд биносида турганлиги суратлари тарқалиб, ОАВ вакиллари томонидан вазиятга изоҳ сўралмган.

Маълум қилинишича, 20 август куни Янгийўл тумани «Халқобод» МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро С.Т. уст кийимларини ечиб, хонадон томига чиққан ва ўзини пастга ташлашини айтиб, бақириб атрофдагиларни йиққан.

Ушбу воқеа жойига етиб борган ҳудудий ИИБ ходимлари фуқарони тинчлантириш ва ундан нима мақсадда бу ишни қилаётгани сўраб, барчасини қонуний тартибда ҳал этилишини билдирган вақтларида, фуқаро ИИО ходимлари ва атрофдаги шахсларни турли куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган. Баланд овозда сўкиниб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ушбу ҳаракатларини давом эттирган.

Ҳолат юзасидан шу куни ЖИБ Янгийўл туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида фуқаро С.Т. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фуқаро судда маълум қилишича, ўзини томдан ташлашига сабаб, номаълум бир аёл (блогер) келиб унга «шантаж қилиб масалангни ҳал қилиб юрибсан-ми?» деган сўзлари туртки бўлган.

Маълумот ўрнида, ушбу шахс муқаддам Жиноят кодексининг 169 (Ўғрилик) ва 105 (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун судланиб, тегишли тартибда чора кўрилган.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида