Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушланди — видео

Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида жойлашган сейфдан 71 минг доллар ва 170 миллион сўмни ўғирлаган икки эркак қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube / Toshkent shahar IIBB

Аниқланишича, 35 ёшли Р. ва Ж. 9 август куни ишдан сўнг Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарнинг биридаги сейфни ўмаришга келишиб олган.

«Уйга кетаётганимизда шеригим сейф ва уни очиш коди яширин камерага ёзиб олинган видеони кўрсатди. У менга хонанинг калитини бериб, сейф олдига боришни тушунтирди. Биз режамизнинг барча қисмини келишиб олдик. Эртаси куни меҳмонхонага бордик.

Мен бироз эртароқ чиқдим, синфдошим эса ишга кетди. Озгина вақт ўтганидан кейин, у қўриқчини чалғитиб турганида, мен тиббий ниқобда бинога кириб, калит билан эшикни очдим ва хонадаги сейф кодини тердим», — дейди қўлга олинган эркаклардан бири.

Унинг сўзларига кўра, сейфда пул кўп бўлган ва у рюкзагига сиққунича пул олган. Шундан кейин у меҳмонхонадан чиқиб кетган.

«Ишга келиб, мотор тузатишни бошладим ва қўриқчидан ёрдам бериб юборишини сўрадим. Режага кўра, шеригим бинога кириши учун уни атайлаб чалғитдим», — дейди иккинчи гумонланувчи. Шундан сўнг эркаклар келишилган жойда учрашиб, пулларни ертўлага яшириб қўйган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида эртаси куни гумонланувчилар қўлга олинган, пуллар эса ўз эгасига қайтарилган. Тергов давомида сейфдан 170 миллион сўм ва 71 минг доллар ўғирлангани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-модда (ўғирлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан олдин, Самарқандда сейфдан 42 минг доллар ўғирлаган эркаклар ушлангани, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди