Владимир Норов АҚШ Конгресси аъзоларини қабул қилди

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келгани тўғрисида хабар берилганди. ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 22 август куни ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов конгрессменлар Трент Келли ва Дарин Лаҳуддан иборат мазкур делегацияни қабул қилган.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашув давомида Ўзбекистон—Америка муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган. Мулоқотда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо-инвестиция, академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни икки давлат даражасида ҳам, конгрессменлар вакили бўлган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан ҳам чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Конгресс вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича Кокус» фаолияти алоҳида муҳокама қилинган. Унинг ҳамраиси конгрессмен Трент Келли ҳисобланади. Кокус таркиби Ўзбекистон билан стратегик шерикликни тизимли ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган истиқболли америкалик қонун чиқарувчилар ҳисобига жадал кенгайиб бораётгани таъкидланган.

«Икки томонлама савдо-инвестиция алоқаларининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Конгрессменлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чораларни кўришга тайёрлигини билдирди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Афғонистон масаласида фикр алмашинилган. Томонларнинг ушбу мамлакатдаги мураккаб гуманитар вазиятнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.

Учрашувда икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, мамлакатларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалари ҳам кўриб чиқилган.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман Ўзбекистонга келиши, АҚШ Қуролли кучлари қўмондони Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашгани, АҚШ ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини билдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди